Манзил: Бухоро вилояти, Олот тумани
Қуёш ва қум билан даволаш муолажалари таклиф этилади:
Қумли муолажанинг организмга таъсири:
– иссиқ қум таъсирида бутун тана бир текисда қизийди. Шунинг ҳисобига организмда модда алмашинуви ҳолати кучаяди;
– қон ва лимфа суюқлигининг айланиши равонлашади;
– суяк кўмигида қон ишлаб чиқариш жараёни кучайиб, организмнинг касалликларга қарши курашиши фаоллашади (иммунитетни кучайтиради), шунингдек;
– тана бўйлаб қон лимфа айланиши тезлашиб, бадандаги шиш ва яллиғланишлар, артроз, артрит, неврит, бел соҳасидаги оғриқлар, бод, бўғимлар шамоллаши сингари дардлар қум муолажаси таъсирида яхшиланади.
Туя сутининг шифобахш таъсири
Туя сути қадимдан шифобахш дори сифатида истеъмол қилинган.
Туя сутининг инсон саломатлигига ижобий таъсири қуйидагиларда сезилади:
- қандли диабет
- гастрит (меъда шиллиқ қавати яллиғланиши)
- ўпка касалликлари (сил ва пневмония (зотилжам) кучли аллергия, камқонлик, рахит)
- жигар ҳасталиклари
Эслатма: Шифокор кўригидан ўтиш зарур
Мурожаат учун телефонлар: +99893 555-40-47, +99897 729-29-82